Тадбир давомида 6 нафар фуқаро томонидан "SONY" русумли юк ташувчи автотранспорт воситаси ёрдамида ҳар хил турдаги қурилиш чиқиндилари "Навоий" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорасув дарёсининг муҳофаза минтақасига ноқонуний ташлангани аниқланди.
Ҳолат юзасидан МЖтКнинг 91прим 1-моддасининг 3-қисми билан ҳар бир ҳуқуқбузарга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди. Юк ташувчи 6 дона автотранспорт воситаси эса вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди.
Ноқонуний жойлаштирилган ҳар хил турдаги қурилиш чиқиндилари махсус техника ёрдамида тўлиқ олиб чиқиб кетилди ва 6 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланилган жами 19,8 миллион сўм маъмурий жаримадан МЖтКнинг 332-моддасига асосан 9,9 млн сўм ундирилди.
Маълумот учун, МЖтКнинг 332(1)-моддасига кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.