Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига республикамизда жами 45 259 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 914 тага кўп.

2021 йил январь-октябрь ойларида 5 545 та қурилиш корхоналари янги ташкил этилган.

2021 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Тошкент шаҳрида – 9 013 та, Тошкент вилоятида – 3 946 та, Фарғона вилоятида – 3 656 та қурилиш корхоналари фаолият юритган.