Марказда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, зарур жиҳозлар ва ўқув жараёнида фойдаланиладиган махсус техникалар билан таъминланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, марказ 14 та касб бўйича ўқув режа ва ўқув дастурлари билан тўлиқ таъминланган бўлиб, ҳозирда ушбу йўналишларда 300 нафар фуқаро ўқишга қабул қилинди. Улар уч ой давомида билим ва тажрибасини оширади ва ўқиш якунида уларга сертификат берилади, деб хабар беради Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.