Натижада автомашина юк хонасидан декларацияда ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона “GLETCHER GRACH NBB Cal. 4.5mm” номли пневматик қурол, 2 дона қурол учун газ баллонлари ва 1 дона идишда қурол учун ўқларни олиб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Маълумот учун, вилоят божхоначилари томонидан ўтган давр мобайнида 564 дона ўқ дориларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинди.