Йиғилишда Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Ядро қуролини тарқатмаслик ҳақидаги Битим бўйича 2021 йил август ойида Нью-Йоркда ўтказилиши режалаштирилган 10-обзорли конференцияни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ўзаро ишончга таянган фикр алмашинуви бўлиб ўтди. Ундан ташқари ядро қуролини тарқатмаслик, қуролланиш ва қуролсизланиш устидан назорат билан боғлиқ бир қатор долзарб масалалар муҳокама этилди.

Иштирокчилар МДҲга аъзо давлатларнинг барқарор тинчлик ва халқаро хавфсизликнинг мустаҳкамланишини таъминлаш мақсадида ўз ҳаракатларини келгусида мувофиқлаштиришга ҳамда бирлашган позициялардан келиб чиқиб ҳаракатланишга тайёрлигини тасдиқлади.

Қуролсизланиш бўйича қўшма маслаҳат кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2021 йил сентябрда Минскда ўтказилиши режалаштирилди, деб хабар беради МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати.