Аввал саҳнада талабалар иштирокида саҳна кўринишлари кўрсатилди ва Чўлпон ҳаётига оид маърузалар тингланди.
Кинокартина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида яратилган.
Фильмни суратга олишда сценарий муаллифи Эркин Бозоров, режиссёр ва продюсер Ҳусан Рашидов, оператор Рустам Муродов, рассом Шуҳрат Абдумаликов, картина директори Музаффар Ўрозқуловлардан иборат ижодий гуруҳ фаолият олиб борган.
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган 24 та адиб ҳақидаги “Халқ юраги” туркум остидаги ҳужжатли фильмларнинг барчаси “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида премьера қилинмоқда.