Бу ҳақда Андижон вилояти Экология бошқармаси хабар берди.

Юртимизда кузатилаётган жазирама кунларда Андижон вилоятида истиқомат қилувчи Зоя Когай исмли онахон майна туркумига кирувчи ёввойи қушга сув бергани учун табиатга, ҳайвонот оламига бефарқ бўлмагани учун Экология бошқармаси раҳбарияти томонидан тақдирланди

Онахонга Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси раҳбарияти томонидан табиатга ва унинг ажралмас қисми бўлган қушларга беэътибор бўлмаганлиги учун миннатдорлик билдирилиб, эсдалик совға билан тақдирланди.