Яқинда Ўзбекистон туманида Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда туман бўлими мутахассислари, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, соғлиқни сақлаш, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари ҳамкорлигида махсус ўқув-тактик машғулотлари ташкилланди.
Тадбир давомида мутахассислар томонидан «Ҳайвонлардан жароҳатланиш бўйича ҳудудлар кесимидаги эпидемиологик вазият, аҳолига антирабик ёрдам кўрсатишда юзага келаётган муаммолар», «Қутуриш касаллиги клиникаси ва профилактикаси» каби мавзуларда маърузалар ўқилди.
Ўтказилган махсус ўқув-тактик машғулотларида қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва йўқотиш, турли хил ўта хавфли касалликларнинг олдини олиш бўйича кўргазмали тадбирлар ўтказилди, амалий машғулотлар бажарилди ҳамда мутахассислар томонидан тавсиялар берилди.
9 феврал куни Қўштепа туманида ҳам ушбу касалликка қарши курашиш бўйича ўқув-машғулот ўтказилган эди