Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев ва Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаров иштирок этди.

7 миллиард сўм маблағ ҳисобига қад ростлаган ушбу “Толмозор мед” клиникасида 50 та янги иш ўрни яратилди.

Клиникада кардиология, терапия, неврология, акушер-гинекология, лаборатория хизматлари, функционал диагностика, УТТ, ФГДС, ЭКГ ва физиотерапия каби жами 12 йўналишда аҳолига тиббий хизматлар кўрсатилади, дея хабар беради Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.