Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар С.Ғ. ва Х.С. ўзаро тил бириктириб, фуқаро В.Э.га туман ҳокимлиги захирасидаги 32 сотих ер майдонини турар-жой сифатида расмийлаштириб беришларини ваъда қилиб, В.Э.га сохта кадастр йиғма жилди тайёрлаб бериб, 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, текширувда ушбу пуллардан 2 400 АҚШ доллари ва 7,2 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.