Очилиш маросимида сўз олган вилоят раҳбари, Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари натижасида аҳолини замонавий, арзон ва сифатли уй-жой билан таъминлаш борасида сўнгги йилларда олиб борилаётган улкан ишларга тўхталиб, 2022 йилда вилоятда 4 минг 737 хонадонли 153 та кўп қаватли уй-жой қад ростлаганини, жорий 2023 йилда эса жами бу кўрсаткич қарийб икки баробар ошиб, 7 минг 927 хонадонли 212 та кўп қаватли замонавий уй-жойлар қурилиши амалга оширилаётганини қайд этди.
Аҳоли учун қулай ва шинам, барча замонавий шароитларга эга бўлган ушбу турар-жой мажмуасини барпо этган пудратчи ташкилот раҳбари Мўйдинжон Ғофуровга алоҳида миннатдорчилик билдирган вилоят раҳбари, шаклланаётган ушбу янги массив учун қўшимча ижтимоий соҳа объектлари барпо этиш масаласи ҳам ҳал этилишини билдирди.
Вилоят ҳокими билан мулоқот чоғида янги уй эгалари Муҳтарам Президентимизнинг аҳолини ҳар томонлама қўллаб қувватлашга ҳамда турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган сиёсатидан ўз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.