Аввал бунинг учун таълим муассасаси ва тегишли идораларга бориш, турли ҳужжат ҳамда маълумотномаларни йиғиш талаб этиларди. Энди эса мазкур хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиниб, онлайн шаклга ўтказилди.

Хизматдан 18 ёшга тўлмаган ўқувчининг ота-онаси ёки васийси фойдаланиши мумкин.

Хизмат умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари — мактаб, лицей, коллеж ва техникумларга тааллуқли.

Ариза беришда қўшимча ҳужжат талаб этилмайди. Зарур маълумотлар идоралараро электрон тизим орқали автоматик равишда олинади. Хизмат бепул кўрсатилади.

Ариза болалар масалалари бўйича туман ёки шаҳар комиссияси томонидан 5 иш куни ичида кўриб чиқилади. Қабул қилинган қарор таълим ташкилотига келиб тушганидан сўнг, ўқувчи 1 иш куни ичида электрон тизимдаги ўқувчилар сафидан чиқарилади.

Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловасига кириб, «Ўқувчини хорижий давлатга кетиши муносабати билан таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш» хизматини танлаш, ўқувчини белгилаш ва электрон сўровномани тўлдириш лозим.

Ариза тасдиқланиб юборилгандан сўнг унинг ҳолатини шахсий кабинет орқали кузатиш мумкин.