Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, шу йилнинг 10 апрель куни соат 07:30 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Фурқат кўчасида, электромобиль ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Келиб тушган хабарга кўра, воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва ёнғин соат 08:28 да ўчирилган.

Маълумотларга кўра, электромобилнинг аккумулятор қисмида ёнғин келиб чиққанлиги аниқланди.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.