Мурожаатда қайд этилишича, «HALOL GO’SHT EXPORT» МЧЖ билан 2021 йил 1 июнда тузилган 99-сонли шартномага кўра, мазкур корхона фуқарога 27 000 000 сўмлик зотдор қуённи шу кунгача бермай келган. МЧЖ раҳбариятига қилган мурожаатлари бесамар кетган.

Ушбу мурожаат 2021 йил 29 сентябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди томонидан кўрилиб, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 29-моддасига асосан, фуқаро Жўраев Ҳусниддин Зуҳриддин ўғли  фойдасига «HALOL GO’SHT EXPORT» МЧЖ томонидан етказилган зарар (27 000 000 сўм) ҳамда  маънавий зарар (500 000 сўм)ни  ундириш хақида ҳал қилув қарори чиқарилди.