“Астрономлар Қуёш тизимидан ташқаридаги сайёрани суратга олиш учун NASAнинг Жеймс Уэбб камерасидан илк бор фойдаланишди. Экзосайёра – тош сиртига эга бўлмаган газли гигант бўлиб, ҳаёт учун яроқсиздир” деб қайд этади NASA ўз сайтида.

Агентлик томонидан эълон қилинган тўртта тасвирда HIP 65426 b сайёраси акс эттирилган.

NASAнинг маълум қилишича, HIP 65426 bнинг вазни Юпитердан 6-12 мартагача юқори. Ёши эса тахминан 15-20 миллион йилга тенг. Бу ёши 4,5 миллиард йилга тенг деб баҳоланадиган Ердан анча ёш эканини англатади.

Мазкур экзосайёра 2017 йилда Чилида жойлашган Европа Жанубий Обсерваторияси томонидан аниқланганди, дейилади ria.ru сайтида.