Қуёш чақнашини SDO коинот кемаси қайд этди.

Қуёшдаги чақнаш туфайли энергия оқими сайёрамизга 10 дақиқада етиб келди.

Қуёшдан келган кучли радиация Ер атмосферасига тушди, унинг юқори қатламини ионлаштирди ва бу Шимолий Американинг ғарбий қисмида, шунингдек, Тинч океанининг баъзи қисмларида қисқа тўлқинли радиоалоқаларнинг узилишига олиб келди.

NASA олимларининг сўзларига кўра, узилиш ярим соат давом этган ва бу ана шундай ҳодисалар бўйича рекордлардан биридир, деб хабар беради focus.ua.