Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.

Тақдим этилган инфографика таҳлили шуни кўрсатадики, субсидия маблағларининг салмоқли қисми қуйидаги ҳудудлар ҳиссасига тўғри келган:

  • Хоразм вилояти — 55,4 млрд сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 29,1 млрд сўм;
  • Бухоро вилояти — 25,7 млрд сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 18,1 млрд сўм;
  • Навоий вилояти — 13,4 млрд сўм.

Эслатиб ўтамиз, «Қуёшли хонадон» дастури доирасида аҳоли томонидан ишлаб чиқарилиб, тармоққа узатилган ҳар бир киловатт-соат электр энергияси учун давлат 1000 сўмдан субсидия тўлайди. 2025 йилнинг биргина декабрь ойида 16 123 нафар фойдаланувчига 7,4 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.

Субсидия маблағларини олиш жараёни рақамлаштирилган бўлиб, фуқаролар «Soliq» мобил иловаси орқали маблағларни ўз банк карталарига осонгина ўтказиб олишлари мумкин. Бунинг учун илованинг «Кешбек ва имтиёзлар» бўлимидаги «Қуёшли хонадон» дарчасидан фойдаланиш кифоя.

Бу тизим нафақат аҳолининг энергия харажатларини камайтиришга, балки мамлакатда "яшил" энергия улушини оширишга ҳам хизмат қилмоқда.