«Тошкент» аэропортидаги қуюқ туман туфайли (кўриш имконияти 150 метргача) Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилаётган «Turkish Airlines» авиакомпаниясининг ТҲЙ-368 қатнови саҳнидаги 259 нафар йўловчи билан белгиланган аэропортга қўна олмади ва соат 08:45 да Бишкекдаги (Қирғизистон) захира аэродромга юборилди.
Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» ахборот хизмати хабар берди.
Шунингдек, «Air Cairo» авиакомпаниясининг Шарм эл-Шайх – Тошкент йўналиши бўйлаб МСC-771 қатновини амалга ошираётган ҳаво кемаси кўриш имконияти ёмонлашгани туфайли (кўриш имконияти 200 метр) «Навоий» захира аэродромига йўналтирилган. Саҳнида 172 йўловчи бўлган самолёт соат 09:35 да «Навоий» аэропортига қўнган.
Тошкент вақти билан соат 10:14 да «Тошкент» аэропортидаги чекловлар бекор қилинди. «Туркиш Аирлинес» ТҲЙ-368 рейси Тошкентга соат 11:47да ҳавога кўтарилиб, қўнди, «Air Cairo» самолёти маҳаллий вақт билан соат 12:07 да пойтахт аэропортига қўнди.