Бу борада аввало, турли соҳаларда самарали фаолият кўрсатиб келаётган юқори малакали, етакчилик хусусияти ва бошқарув кўникмаларига эга ташаббускор кадрлар;
▪️меҳнат фаолияти натижаларига кўра, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари;
▪️ташаббускор ва ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этувчи ёшлар ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари;
▪️Истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича “Тараққиёт” республика танлови ғолиблари;
“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиантларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, Миллий кадрлар захирасига муносиб номзодларни саралаб олиш мақсадида уларнинг билими, психологик ҳолати ва раҳбарлик кўникмаси баҳолаб борилади. Номзоднинг салоҳиятини баҳолаш — тест синовлари, “360 даража” ўрганиш ва ассессмент усулларини ўз ичига олади.
Маълумот учун, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат бошқаруви академияси ва юртимизнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда захирага олинган кадрлар учун мунтазам равишда вебинарлар, амалий машғулот ва семинар-тренинглар ҳамда ҳудудлардаги раҳбарларга бириктирган ҳолда дублёрлик асосида стажировкаларни ташкил этиб келмоқда, деб ёзяпти агентлик матбуот хизмати.