Бу ҳақда Туризм қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур ташаббус жорий йил 19 февраль санасидан 20 мартга қадар давом этади.
Мазкур ташаббус Рамазон ойининг маънавий муҳитини меҳмонлар учун янада қулай ва мазмунли ташкил этиш, меҳмондўстлик хизматлари сифатини оширишга қаратилган.
Меҳмонхоналарда саҳарлик дастурхонлари миллий таомлар, ҳалол маҳсулотлар ҳамда соғлом овқатланиш тамойилларига мос равишда ташкил этилиб, меҳмонларга қулай шароитлар яратилмоқда.