«Тиббиётдаги ислоҳотлар-инсон қадри учун» шиори остида Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида ўтказилаётган тиббий кўрик жараёнида, ҳудуддаги 20-сонли оилавий поликлиника мудири Салтанат Каримова асли Россиялик бўлган, «Бахмалсой»лик Вера холани оғир бир аҳволда, ўз уйида ётганлигини устидан чиқди.
«Ўз хонадонимдан иссиқ егуликлар келтириб, даво муолажаларини бошладим, — дейди поликлиника мудири. — Ҳозир анча яхши. Лекин, опага эътибор ва ғамхўрлик зарурлиги шундай кўриниб турганди. Қолаверса, ёрдам ҳам. Ўйлаб туриб, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлимига мурожаат этдим. Улар мурожаатимни ўрганиб, Вера Овчаренкога ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдам кўрсатишга қарор қилди».
«Маҳалла» хайрия жамғармаси Бахмалсойлик онахон хонадонига 20 турдан иборат озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш билан бирга, у кишининг уйини саранжом ва саришта қилишга ёрдамлашди. Шу билан бирга шифокорлар кўрсатмасига биноан 9 турдаги даволаш курсига етадиган 390 минг сўмлик дори ва бошқа тиббий воситаларни етказиб берди.
Бундан ташқари, жамғарма томонидан Вера Овчаренко хонадонига 3 та гилам, нураб, бир аҳволга келиб қолган уйнинг ташқи қисмини таъмирлаш учун қум, цемент, эмаль бўёқлар, таъмирлаш асбоблари, LET ёритгичлар етказиб берилди. «Бахмалсой» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ёрқин Эшонқулов ёрдами билан ўша ҳудудда яшовчи, савобталаб уста ва ишчилар кучидан унумли фойдаланиб, опа уйи таъмирланиб, томорқаси чопиб берилди. У ерга турли хил дарахт кўчатлари, помидор, булғор қалампири ва бақлажон кўчатлари экиб берилди.
«Маҳалла»хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими матбуот хизмати.