Мазкур тадбир давомида иштирокчилар мобил дастурлаш, рақамли дизайн (Fashion), SMM&PR, Брандинг ҳамда Бизнес Аналитика бўйича тажрибали менторларимиз маҳорат дарслари иштирок этишади.

“Raqamli avlod qizlari-2022” тадбиридан кўзланган асосий мақсад аёл-қизларнинг ахборот технологиялар соҳасидаги ролини ошириш, уларнинг замонавий касбларга йўналтириш ҳамда ғоя ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Тадбир Агентлик тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда бўлиб ўтади. Машғулотлар оффлайн ва онлайн ўтказилади, унда эшитиш қобилияти заиф болалар, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва танлов жараёнларидан муваффақиятли ўтган 60 нафар иштирокчи қизлар қатнашмоқда.

“Raqamli avlod qizlari-2022” тадбирида иштирок этиш учун 1500 дан ортиқ ариза келиб тушган.

Машғулотлар мусобоқалар тарзида ташкил этилмоқда, унда иштирокчи қизлар ўз лойиҳаларини ишлаб чиқишади ҳамда тақдим қилишади. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Маълумот ўрнида, ““Raqamli avlod qizlari” лойиҳаси бу йил 2-марта ўтказилмоқда. 2021-йилда мазкур лойиҳада  50 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашган, машғулотлар давомида 17 та лойиҳа ишлаб чиқилиб, шулардан 3 таси инклюзив таълимда жорий этиш учун тавсия этилган (MyHaering, SoS-button, даун синдроми бор одамлар учун ўйинлар лойиҳалари).