Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида» ги 737-сонли Қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари (пиво маҳсулотларидан ташқари) ва тамаки маҳсулотларига ҳамда 2021 йил 1 апрелдан бошлаб пиво маҳсулотларига идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаби жорий қилинди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 833-сонли қарорига мувофиқ, маҳсулотларни идентификация воситалари билан рақамли маркировкалаш ва ушбу маҳсулотларни айланмасини кузатиб бориш қоидалари тасдиқланган.

Юқорида келтирилган кўрсатма ва топшириқлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан тадбиркорларга қулайликлар яратиш мақсадида мунтазам амалий семинарлар ташкил этилиб қилинмоқда. Амалий семинарларда республикамизда мавжуд маркировкалаш ускуналарини ўрнатиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан алкоголь ва пиво маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда ўрнатилган маркировка қурилмаларида юзага келаётган муаммолар ва қийинчиликларни бартараф этишда махсус ишлаб чиқилган дастурий таъминот ва улардан фойдаланиш бўйича аниқ таклиф ва фикрлар билдирилмоқда ҳамда амалий кўмак берилмоқда.