Нашрда таъкидланганидек, Ўзбекистондаги букмекерлик конторалари фаолияти ва лотерея ўйинларини ташкил этиш вазифаларига Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги масъул этиб белгиланди.
"Ҳужжатда, шунингдек, банклар учун фуқароларнинг қимор ўйинлари билан шуғулланувчи платформалар ҳисобларига трансчегаравий ўтказмаларини тақиқлаш ваколати берилмоқда, — дейилади материалда. — Бундан ташқари, фирибгарлик ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида Марказий банкка тижорат банкларига ноқонуний операцияларда гумон қилинаётган ҳисобварақлардан фойдаланишни уч кун муддатгача вақтинча чеклаш тўғрисида мажбурий кўрсатмалар бериш ваколати берилди".
"Asia-plus" АА, шунингдек, Ўзбекистонда спорт ўйинларига пул тикиш ва ҳар қандай букмекерлик фаолияти тақиқланганини маълум қилган.