Кейинги йилнинг 1-18 март кунлари юртимизда футбол бўйича U-20 Осиё Кубоги баҳслари бўлиб ўтади.
Бугун ушбу турнирга қуръа ташланди.
Мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси Индонезия, Ироқ ва Сурия билан бир гуруҳдан ўрин олди. Очилиш ўйинида терма жамоамиз Сурияга қарши баҳс юритади.
Гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди:
А гуруҳи
Ўзбекистон
Индонезия
Ироқ
Сурия
В гуруҳи
Қатар
Австралия
Вьетнам
Эрон
С гуруҳи
Жанубий Корея
Тожикистон
Иордания
Уммон
D гуруҳи
Саудия Арабистони
Япония
Хитой
Қирғизистон
Бу чемпионатнинг аҳамиятли томони шундаки, унда жаҳон чемпионати иштирокчилари ҳам аниқланади.