Қўмита аралашувидан сўнг, ушбу шикоятлардан 54 таси қурувчи ҳамда фуқаро ўртасида ўзаро келишув битими имзоланиши ёки низоларни судгача медиация йўли билан ҳал этилиши натижасида ижобий ҳал этилиб, истеъмолчилар фойдасига 1 млрд 128 млн 669 минг сўм миқдорда пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.
Хусусан, 2025 йил давомида «Golden house property group
Ушбу мурожаатларнинг 35 таси (87 фоизи) ижобий ҳал этилган, шундан, 31 таси қурувчи ҳамда фуқаро ўртасида ўзаро келишув битими имзоланиши орқали ҳал этилган бўлса, 4 нафар фуқароларнинг фойдасига жами 1 128 669 635 сўм миқдорда пул маблағи қайта ҳисоб китоб қилиб берилган.
Шунга қарамай, 2026 йилнинг 1-чораги давомида мазкур қурувчи корхона фаолиятидан норози бўлиб 34 нафар фуқародан мурожаатлар келиб тушган.
Булардан 19 таси (56 фоизи) қаноатлантирилган бўлса, 5 та ҳолатда белгиланган тартибда иш қўзғатилиб ва 10 та мурожаат юзасидан ваколатли ташкилотни хабардор этган ҳолда текширув тайинланган.
Маълумот учун, Рақобат қўмитасига 2023 йил 19 мингта, 2024 йилда 28 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлса, бу кўрсаткич 2025 йилга келиб қарийб 54 мингга етгани кузатилмоқда.