Шунингдек, минимал нарх белгилаб, истеъмолчига бошқа танлов қолдирмаслик орқали унинг эркин танлаш ҳуқуқи чекланаётгани аломатлари қайд этилмоқда.
Қўмита таъкидлашича, Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, истеъмолчи товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг сифатли бўлишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, мазкур Қонуннинг 21-моддасига асосан сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга ҳақли эмас.
Шу муносабат билан умумий овқатланиш корхоналарига қуйидагилар эслатилди:
- истеъмолчини “сет” кўринишидаги тўпламни харид қилишга мажбурламаслик;
- тўпламдан воз кечган мижознинг таомномадаги бошқа таомларни танлаш ҳуқуқини чекламаслик;
- истеъмолчилар соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган (жумладан, аллергия чақирувчи компонентлар мавжуд) маҳсулотларни мажбурий тарзда тўплам таркибига киритмаслик.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида давлат истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлаши белгилангани қайд этилди.
Маълум қилинишича, қонун талаблари бузилган тақдирда белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилади.