Жумладан, огоҳлантириш хатида “Корзинка”, “Макро”, “Ҳавас”, “Барака”, “Магнум”, “Ассорти”, “B1” ва “Магнит” савдо тармоқларига етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириш ҳолатлари, логистика харажатлари ҳамда нарх ошишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа омиллар ҳақида гап боради.

Рақобат қўмитасини тезкор равишда хабардор қилиб бориш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, савдо тармоқларига етказиб берувчилар томонидан асоссиз равишда нархларни оширишга йўл қўймаслик бўйича доимий огоҳлантириш ишларини олиб бориш топширилди.

Қўмита томонидан бозорда соғлом рақобат муҳитини сақлаш ва аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда.