Таъкидланганидек, мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш, рақобат муҳитини ҳимоя қилиш, товар, молия ва рақамли бозорларни самарали фаолият кўрсатишга шароит яратиш

мақсадида ишлаб чиқилган. Унда 2012 йилда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунлар бирлаштирилган. Табиий монополия ва устун мавқега эга субъектларга қўйиладиган талабларнинг

аксарият қисми бирхиллаштирилган.

Бундан ташқари, Қонун билан бир қатор янги тушунчалар, яъни монополияга қарши комплаенс тушунчаси, молия бозори тушунчаси киритиляпти.

Шунингдек, рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган давлат томонидан кўрсатилаётган кўмак самарадорлигини баҳолаш орқали, тадбиркорлик субъектлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида

Қонунда давлат ёрдами берилишига ва тадбиркорлик фаолиятида давлатнинг иштирок этишига нисбатан рақобатни чеклаш каби талаблар киритиляпти.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, маъмурий жавобгарлик чоралари қайта кўриб чиқиляпти.

Мажлис сўнггида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.