Туман ҳокими Хуршид Тоҳиров ва инвестиция соҳаси мутасаддилари томонидан ички, ташқи бозорларда талабга эга бўлган янги маҳсулотлар тайёрлашни йўлга қўйиш, товарлар турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш орқали корхоналар фаолиятини кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги "2019-2023 йилларда Бухоро вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, "Хўжалар" маҳалласида  4,57 гектар ер майдони негизида кичик саноат зонаси ташкил этилган. Умумий лотларга ажратилган ер майдони 3,86 гектардан иборат.

Инвестиция шартномаси тузилган тадбиркорлар сони 3 та, уларга берилган лотлар сони 5 та, ажратилган ер майдони 0,72 гектар, инвестиция қиймати эса 18 миллиард 830 миллион сўмни ташкил қилади.

Шунингдек,  “HAJAR” МЧЖ ҚК негизида умумий қиймати 13 миллиард 680 миллион сўмга тенг «Сочиқ ва ип калавадан тайёр мато ишлаб чиқариш» лойиҳасини амалга ошириш учун 7 ва 8 лотлар (0,45 гектар) ажратилган. Мазкур  лойиҳани амалга ошириш натижасида туманда 65 та янги иш ўрни яратилади. бугунги кунда  асбоб-ускуналарни олиб келиш учун Хитой ва Туркия давлатлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Жумладан , "Юнусбек Зафар Савдо" МЧЖ негизида умумий қиймати 3 миллиард 500 миллион сўмга тенг "Мих ва саморез маҳсулотлари ишлаб чиқариш", “ASL LUKS MEBEL” МЧЖ умумий қиймати 700 миллион сўмга тенг "Барча турдаги мебель жиҳозлари (офис,ошхона,ётоқхона)ва мдф эшик-дераза ромлари ишлаб чиқариш" лойиҳаларини амалиётга кенг  татбиқ қилиниши режалаштирилмоқда.

Раббонқул Мухторов,

журналист