Биргина май ойида мамлакатда 1007 та модел сотилган.
Ушбу рейтингда у Lada Granta (2-ўрин) ва Hyundai Tucson (3-ўрин) ни ортда қолдирди.
Таҳлилларга кўра, Қозоғистон автомобил бозорида савдо ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга ошган. Ўтган йил давомида Қозоғистонда 3536 та RAVON NEXIA R3 автомобили сотилган.
Бундан ташқари, RAVON бренди бозорда етакчи ТОП-5 брендлари қаторига кирди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойидан бошлаб UzAutoMotors Қозоғистонда Chevrolet бренди остида автомобиллар сотишни бошлаганди.