Россия футбол иттифоқи расмий сайтининг хабар беришича,  ЎФА биринчи вице-президенти, ФИФА собиқ ҳаками Равшан Эрматов РФИ Эксперт-ҳакамлар комиссияси аъзоси бўлди.  Комиссиянинг Эрматовдан ташқари яна 8 нафар россиялик аъзоси бор.  

Эксперт-ҳакамлар қўмитаси Россия футбол чемпионатидаги ҳакамлик билан боғлиқ баҳсли ҳолатлар, ўйин натижасига таъсир қиладиган қарорларни кўриб чиқиб, баҳо беради.

2015 йилда дунёнинг энг яхши ҳаками деб топилган ҳамюртимиз Р. Эрматов жаҳон чемпионати ўйинларини 11 марта бошқарган ва бу борада  мутлақо рекордчи ҳисобланади.