Ташриф мобайнида испаниялик собиқ футболчи ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов ҳамроҳлигида Тошкент шаҳар футбол маҳорат мактаби ҳамда «Бунёдкор» академияси ёш тарбиянувчилари билан кўришди.
Самимий руҳда кечган учрашув мобайнида академия тарбиянувчилари ўзларини қизиқтирган саволларга Мориентесдан жавоб олдилар.

Шунингдек, футбол оламида катта тажрибага эга бўлган нуфузли меҳмон ёш футболчиларга келгуси фаолиятлари учун муҳим бўлган бир қатор маслаҳатларни берди.
Учрашув якунида Равшан Эрматов Фернандо Мориентесга ташрифи учун миннатдорлик билдириб, эсдалик совғалари тақдим этди.