Хусусан, 1995 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган шахс 2020 йилда Тошкент шаҳрида «Realnaya Investitsiya» масъулияти чекланган жамиятини ташкил этган ва мижозлар топиш мақсадида “Телеграм” мессенжерида ҳамда “Инстаграм” ижтимоий тармоғида гуруҳ очиб, тарғибот ишлари олиб борган.

Жамият раҳбари мижозлардан 15 минг АҚШ долларидан 200 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда пул маблағларини қабул қилиб олган ҳамда уларга ҳар ойда камида 10% дан фойда беришни вада қилиб, ушбу фойдани янги жалб қилинган фуқароларнинг пул маблағлари ҳисобидан тўлаб келган.

Жамият раҳбарининг айтишича, у фаолияти давомида 500 тадан ортиқ фуқаро билан олди-берди қилган ва бугунги кунда $2,5-3 млн атрофида қарзи бор.

Таъкидлаш лозимки, Жамият раҳбари ноқонуний йўл билан топилган даромадларини бир нечта кўчмас мулклар ва қимматбаҳо автомашиналар харид қилиш орқали легаллаштирган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан масъулияти чекланган жамият раҳбари ва бошқаларга нисбатан нисбатан жиноят иши қўзғатилган.