Шунга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан қарор ижросини таъминлаш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган ўрганишларда “Glamur Gold МЧЖ қурилиш корхонасининг қурилиш мажмуалари электрон рўйхатга киритилмаганлиги, бироқ ушбу турар жой мажмуаси ижтимоий тармоқларда реклама қилинаётганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонунда тақиқланган товарларни, шунингдек, ишлаб чиқарилиши ва (ёки) реализация қилиниши учун тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Glamur Gold МЧЖ Қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган деб топилиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатини тўхтатиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатма берилди.