Ушбу бино “Киночилар уйи” деб номланди. Кино мажмуаси ҳудудида фильмларни намойиш қилиш учун бир нечта кинозал, шунингдек, фильмларнинг премьерасини ўтказиш учун мўлжалланган 1890 ўринли Катта кино ва концерт зали мавжуд.
Ўзбекистон Кинематография агентлигида бўлиб ўтган матуоб анжуманида таъкидланганидек, бугунги кунга келиб кинотеатрда кенг кўламли реконструкция ишлари олиб борилмоқда: бино замонавий, юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланмоқда. Бу ерда улкан кино зали, конференциялар ва тадбирлар учун зал очилади. Аммо кинотеатрда Кино тарихи музейи ҳам бўлади. Музей экспозициясида миллий кино санъати пайдо бўлган биринчи кундан буён тўпланган ноёб асарлар ва экспонатлар мавжуд. Таъкидлаш жоизки, капитал реконструкция бинонинг модернизм даврига оид меъморий кўринишига таъсир қилмаган. Кинотеатр фасадининг кўриниши сақлаб қолинади.
Очилиш маросимида жаҳон ва миллий кинонинг машҳур юлдузлари: 400 га яқин хорижлик киноижодкор ва дунёнинг 37 мамлакатидан 55 нафар таниқли кино юлдузлар иштирок этишади. Маросимга Озарбайжон, Беларусь, Миср, Исроил, АҚШ, Ҳиндистон, Италия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Польша, Россия, Тожикистон, Туркия сингари давлатлардан машҳур киноижодкорлар ҳам ташриф буюришади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё, Африка ва Лотин Америкаси халқаро кинофестивали номи билан ҳам машҳур бўлган Тошкент халқаро кинофестивали 1968 йилдан 1997 йилга қадар Давлат кинематография қўмитаси ва Киноижодкорлар уюшмаси томонидан ўтказилиб келинган.
Фестивалда ҳар йили машҳур режиссёрлар, актёрлар ва бошқа киноижодкорлар иштирок этиб келишган. “Ипак йўли дурдонаси” деб номланган афсонанинг қайта тикланиши нафақат вақт ўтиши билан содир бўлган трансформацияни, балки Ўзбекистон киноиндустриясида ҳам туб ўзгаришлар содир бўлганини англатади.