Кутубхона биноси бой тарихга эга. У ХIХ аср охирларида қўқонлик тадбиркор ака-ука Вадяевлар томонидан қурилган. Ўтган асрнинг 60-йилларида Алишер Навоий номидаги давлат кутубхонасининг Ўсмирларга хизмат кўрсатиш бўлими Вадяевлар қароргоҳидаги кутубхона биносига кўчирилади. Кейинчалик у тўлиқ Республика болалар кутубхонаси тасарруфига берилганини Тошкент аҳолиси яхши эслайди. 

Кутубхонанинг китоб фонди 1965 йилдан бошлаб шакллантирилиб, 200 минг жилдга яқин нашрга етади. Қайта таъмирлаш ишлари мобайнида у кенгайтирилиб, жавонларга яна 21 минг китоб қўшилди. Бунда алоҳида эътибор илм-фан, санъат ва меъморчиликка оид китоблар сараламасига қаратилди.

Очилиш маросими 31 август куни ўтказилади.