Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февраль ойидан бери Шуҳрат Сатторов мазкур марказда директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шуҳрат Сатторов 2004-2008 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика, 2008-2009 йилларда Пуна университети (Ҳиндистон Республикаси)нинг Оммавий алоқалар ва журналистика факультетида таҳсил олган.

2018-2020 йилларда Жанубий Кореянинг Ёнсей университетида Давлат, бизнес ва тадбиркорлик факультетида магистратура йўналишини тамомлаган, дейилади хабарда.