Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 5 779 та мебел ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан 1,1 триллион сўмлик мебел маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Тармоқнинг 2020 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 101,0 фоизни ташкил этди.
Мебел ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан 2021 йилнинг:
январь ойида 109,5 миллиард сўм;
январь-февраль ойларида 225,0 миллиард сўм;
январь-март ойларида 473,2 миллиард сўм;
январь-апрель ойларида 689,6 миллиард сўм;
январь-май ойларида 823,4 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Тошкент шаҳри 25,7 фоиз (1 331 та мебел ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан), Андижон вилояти 10,6 фоиз (567 та), ҳамда Тошкент вилояти 9,4 фоиз (657 та) ҳиссасига тўғри келди.