Фақат СЭХдан рухсат олган МТТ ларгина Иш бошлаши ва болаларни қабул қилиши мумкин бўлади. Шу билан бирга, ҳозирги вақтда қурилиш ишлари олиб борилаётган, реконструкция қилинаётган, шунингдек, ходимлар орасида CОVID-19 юқтириш ҳолатлари аниқланган МТТ лари ҳали ҳам ёпиқ бўлади.

Шундай қилиб, Сирдарё вилоятида йил охирига қадар 20 та МТТ ёпиқ бўлади, Тошкент вилоятида 104 та мактабгача таълим муассасаси инвестиция дастури асосида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ва жорий таъмирлаш сабабли ишламаяпти. 4 та мактабгача таълим муассасаси яроқсиз ҳолатга келиб қолган, 2021 йилда улар инвестиция дастурига тавсия этилган (Нурафшон шаҳридаги 23-, 1- сонли МТТ, Чиноз туманидаги 9-сонли МТТ, Қибрай туманидаги 1-сонли МТТ).

Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларидаги 26 та идоравий МТТ (5%) Олмалиқ тоғ кон-металлургия комбинати ва Бекобод шаҳридаги «Ўзметкомбинат» маъмуриятининг қарорига биноан ишламайди.  Энг кам сонли МТТ очилиши Олмалиқ шаҳри (18 та МТТ дан 2 таси ишлайди), Чирчиқ шаҳри (29 та МТТ дан 16 таси ишлайди) ва Пскент вилояти (17 та МТТ дан 3 таси ишлайди)да кузатилмоқда (ходимлар орасида CОVID-19  га чалиниш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли).

Тошкент шаҳрида 80 та МТТ таъмирланмоқда:
Бектемир тумани -7 та МТТ  (570,571,572,573,575,579,580)
Мирзо-Улуғбек тумани- 1 та МТТ
Миробод тумани- 5 та МТТ (64,174,398,506-жорий таъмирлаш, 482 -капитал таъмирлаш);
Олмазор тумани -11 та МТТ (91,182,299-жорий таъмирлаш, 102,118,169,172,248,271-реконструкция, 4, 67- бинолари авария ҳолатидалиги сабабли ёпиқ МТТ);
Сергели тумани -15 та МТТ (40,42,44,87,292,305,463,562,565,589,598,599,605-жорий таъмирлаш, 121,566-реконструкция);
Учтепа тумани — 4 та МТТ (17, 401, 409 -жорий таъмирлаш, 341 — капитал таъмирлаш);
Чилонзор тумани — 4 та МТТ (350, 406-жорий таъмирлаш, 24, 204-реконструкция 2020);
Шайхонтохур тумани- 7 та МТТ (3- жорий таъмирлаш, 21,75,293,484 — реконструкция, 140,461 — капитал таъмирлаш);
Юнусобод тумани -10 та МТТ (91,173,301,408,544-жорий таъмирлаш, 33,53,99,206-реконструкция, 331- бинолари авария ҳолатидалиги сабабли ёпиқ МТТ);
Яккасарой тумани- 4 та МТТ (155, 249-жорий таъмирлаш, 9, 150 — капитал таъмирлаш);
Яшнобод тумани -12 та МТТ (222, 306, 308-жорий таъмирлаш, 161, 203, 240, 435, 481, 510, 596-капитал таъмирлаш, 457, 559-реконструкция)
  
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда мамлакатда 5 385 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари (89%) очиқ, МТТ га келувчи болалар сони 691 271 нафарни ташкил этади.