Эндиликда жойлардаги муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида мазкур Жамоатчилик кенгаши ҳар бир вилоятда тузилиб, доимий равишда ўз фаолиятини олиб боради.
Жумладан, вилоятлардаги дастлабки Жамоатчилик кенгаши Самарқанд вилоятида тузилди. Ушбу Кенгашнинг раиси этиб вилоят кенгаши депутати Азиз Аҳроров тайинланди.
Янги иш бошлаган Жамоатчлик кенгаши вакиллари илк марта Самарқандда фуқаролар қабулини ўтказди. Мазкур жараёнда таълимга оид муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Келгусида Республикамизнинг барча вилоятларда ташкил этиладиган Жамоатчлик кенгаши мунтазам равишда тизимда юзага келаётган муаммолардан хабардор бўлиб, уюшқоқлик ва фаоллик билан иш олиб боради.