Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти ҳажми жорий нархларда 128 556,8 миллиард сўмни ташкил этди. 2020 йилнинг мос даври билан таққослаганда ўсиш суръати 103,0 фоизга тенг.

2021 йилнинг январь-март ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 3 712,6 минг сўмни (ёки 353,4 АҚШ доллари эквивалентида) ташкил этди.

2021 йилнинг январь-март ойларида ЯИМ таркибида товарлар ишлаб чиқаришда 64 763,1 миллиард сўм, хизмат кўрсатиш соҳасида 52 002,1 миллиард сўм миқдорида ялпи қўшилган қиймат яратилди. Маҳсулотларга соф солиқлар эса 11 791,6 миллиард сўмни ташкил этди.