Ўзбекистон маданият вазирининг ўринбосари К.Акилова, Ўзбекистон Республикаси маданий мерос департаменти мутахассислари, Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Найирободий ва Теҳрон университети вакиллари ўртасида видеоконференция шаклида мулоқот ўтказилди. 

Онлайн-тадбирда 2021 йилда Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини реставрация қилиш учун Эрон усталарини жалб этиш, реставрация ва регенерация йўналишлари бўйича тажриба алмашиш, Теҳрон университетида маданий мерос бўйича мутахассислар малакасини ошириш, Англашув меморандуми имзолаш, икки давлат маданий меросини асраб авайлаш борасида қўшма фонд ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.