Унга мувофиқ,  рецептсиз бериладиган препаратлар рўйхати кенгайтирилмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирда рецептциз ҳам берилиши мумкин бўлган дориларни харид қилиш учун бемор йўл босиб, вақт йўқотиб, навбат кутиб шифокор қабулига киришга мажбур бўлмоқда. Борди-ю, қўшимча текширувлар талаб этилса, яна навбат асосида тиббий хулосани олгач, врач ҳузурига такрор кириб рецепт ёздириб олишига тўғри келяпти.

Аммо шу йилнинг июль ойидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи асосида Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати кескин камайтирилгач, истеъмолчиларнинг ташвишига ташвиш қўшилди. Яъни монопрепаратлар позицияси 105 тага, мажмуавий препаратлар рўйхати эса 118 тага қисқариб кетди.

Оқибатда рецептциз ҳам берилиши мумкин бўлган дориларни харид қилиш учун бемор йўл босиб, вақт йўқотиб, навбат кутиб шифокор қабулига киришга мажбур бўлмоқда. Борди-ю, қўшимча текширувлар талаб этилса, яна навбат асосида тиббий хулосани олгач, врач ҳузурига такрор кириб рецепт ёздириб олишига тўғри келяпти. 

Бундай оворагарчилик ва бюрократик тўсиқлар аҳолининг тиббиёт тизимига нисбатан ишончи камайишига, қолаверса, фармацевтика компанияларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўляпти. Негаки,  қонунчилик талабларига кўра, рецепт асосида бериладиган препаратларни тарғибот қилиш тақиқланган. Бу эса аҳолининг зарур дори воситалари ҳақидаги маълумотлардан хабардорлигини чекламоқда. 

Масалан, темпалгин, мукомилт, дексафлю, табекс каби қатор препаратларни чет эл дорихоналаридан ҳеч қандай чекловларсиз харид қилса бўлади. Бизда эса бунинг учун рецепт сўраляпти.