Ревматоид артритни даволашдаги муаммолардан бири иммунитет тизимини тўлиқ тиклай олмасликдир. Бу кислороднинг фаол турлари ва яллиғланиш цитокинлари каби зарарли моддаларнинг доимий ишлаб чиқарилишига олиб келади, бу яллиғланишни келтириб чиқаради. Ушбу касалликда оптимал терапия нафақат симптомларни ва яллиғланишни бартараф этиш, балки иммунитет тизимини тиклашни талаб этади.

Янги технология мезенхимал илдиз ҳужайраларидан (МСК, MSCNV) олинган нановесикуллар билан олтингугурт нанозаррачаларини (Ce NPS) жорий этишга асосланган. Икки компонент касаллик омилларига алоҳида ёки синергик тарзда қарши туриши мумкин. MSCNVлар дендритик ҳужайраларни толероген дендритик ҳужайраларга айлантирадиган иммуномодулятор ситокинларни етказиб беради. Бу узоқ муддатда иммунитет ҳужайраларининг тўғри ишлашини таъминлайди. Мазкур усул қисқа муддатли оғриқни бартараф этади ва симптомларнинг такрорланишини олдини олади.

Усулнинг самарадорлиги артритли сичқонларда ўтказилган тажрибаларда тасдиқланди. Ce-MSCNV тизими воситасида бир вақтнинг ўзида оғриқни йўқотиш ва Т-ҳужайра иммунитетини тиклаш орқали ревматоид артритни комплекс даволаш ва олдини олишга эришилди. Дори воситасининг бир марталик дозасидан кейин ҳам аҳволнинг яхшиланишига эришилди, деб хабар беради lenta.ru.