Кеча, 20 июль куни фақатгина таэквондо WT мусобақаларида юртдошимиз муваффақият қозонди. Хусусан, вазни 58 кг гача бўлган беллашувда иштирок этган Шамсиддин Қурбонов бронза медалига сазовор бўлди.

Шу куни стол тенниси бўйича ҳам муҳим натижа қайд этилди. Вакиламиз Марҳабо Магдиева мўғулистонлик Намунбайгали Эрдэнени йирик — 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди.

Бугун, 21 июль куни эса спортчиларимиз қуйидаги тўрт йўналишда ўз омадини синовдан ўтказишади:

  • сузиш,
  • енгил атлетика,
  • стол тенниси,
  • таэквондо WT.

Маълумот учун:

Универсиаданинг дастлабки тўрт куни якунига кўра умумжамоа ҳисобида:

  • АҚШ – 13 та олтин, 8 та кумуш ва 15 та бронза медали билан пешқадам;
  • Хитой – 8 та олтин, 12 та кумуш ва 3 та бронза билан иккинчи ўринда;
  • Жанубий Корея – 7 та олтин, 4 та кумуш ва 11 та бронза билан кучли учликни якунламоқда.

Хорижий инвесторлар кенгаши мажлисида эришилган келишувлар ижроси таъминланади