Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Т. Тожикистон давлат университетида таҳсил олаётган талаба А.нинг ишончига кириб, унинг ўқишини 1 200 АҚШ доллари эвазига Фарғона давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.