Болаларнинг ёзги дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ёз бўйи оромгоҳлар ўз ишини қизғин тарзда олиб боради.
Айниқса мактаб тугаши билан оромгоҳ сари йўл олган болажонларнинг қувончи чексиз. Беруний туманидаги “Роҳат” болалар ёзги дам олиш масканида ҳам барча шароитлар яратилган.
Оромгоҳда болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун кутубхона, спорт ўйинлари, шунингдек, кўнгил очар тадбирлар ташкил қилинган.
“Роҳат” оромгоҳининг ёз мавсумидаги очилишида Беруний тумани ҳокими ўринбосари A.Қурбаниязов иштирок этиб, оромгоҳда дам олувчи болажонларни табриклади. Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, вақтларини мазмунли ўтказишни айтиб ўтди.