Италия А серияси 31-турида Римнинг “Рома” клуби Генуяда “Сампдория” меҳмони бўлди.

Тенг курашлар остида ўтган учрашувнинг 27 дақиқасида “Рома” футболчиси  Генрих Мхитарян мезбонлар дарвозасини ишғол қилди ва шу ҳисоб учрашув охиригача сақланиб қолди. Шундай қилиб, римликлар сафардан учта очко билан қайтди.

“Рома”нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов 81-дақиқада захирадан майдонга тушди.