Бу Саудия Арабистони чемпионатининг 5 тур учрашувида юз берди. Унда “Ал-Ҳазм” ўз майдонида “Ан-Наср”ни қабул қилди. Абдулраҳмон Ғарибнинг узатмасидан сўнг рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллаган Роналду жамоасининг тўртинчи голи муаллифига айланди. Шунингдек, ушбу ўйинда португалиялик футболчи иккита голли узатмани ҳам амалга оширишга эришди.
Голлар сони бўйича Роналду рекордчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида клублар миқёсида – 727 та, Португалия терма жамоасидаги ўйинларда 123 та гол бор, деб хабар беради tengrisport.kz.